Лавров: Россия коронавирус тўғрисидаги маълумотларни яшириш ниятида эмас
Россия ташқи ишлар вазири Москва давлати коронавирус оқибатида вафот этганлар тўғрисидаги маълумотларни яшириш пайида бўлмаганини таъкидлади.
Кеча Сергей Лавров Россиянинг РБК телеканалига берган интервьюсида, коронавирус ҳазил гап эмас ва инсонлар ҳаётига таҳдид солмоқда, бинбарин бу вирус тўғрисидаги маълумотларни яшириш нафратланарлидир. Менимча ушбу вазиятдан суиистеъмол қилиб бошқа мамлакатларни қоралаш ҳам нотўғри ва нафратланарлидир деб изоҳлади.
Лавров ўз сўзларида Хитой ҳудудларида коронавирусни пайдо бўлиши бу мамлакатга нисбатан санкция қўллаш учун сабаб ва баҳона бўла олмслиги лозим дея қўшимча қилди.
Россия ТИВ раҳбари шунингдек, коронавирус пандемияси дунёдаги ҳарбий -сиёсий соҳаларга ҳам таъсирини ўтказади деб аниқлик киритди.
Яқинда Ғарб ОАВ-и Россия давлати коронавирусдан ҳалок бўлганлар тўғрисидаги аниқ маълумотларни яшириб келмоқда ва бу мамлакатда вирусдан ўлим кўрсаткичи арсмий маълуотларга қараганда икки барвар кўпроқдир дея иддао қилишганди.
Эслатиб ўтамиз ҳозирга қадар Россияда коронавирусдан зарарланганлар сони 262 минг 843 нафарга етган ва улардан 2 минг 418 нафари вафот этган.