Помпео Халқаро жиноий судга Исроил жиноятлари делоси сабаб таҳдид қилди
АҚШ ТИВ раҳбари Халқаро жиноий суд Иордания дарёсининг ғарбий қирғоқи ва Ғазо бўлгасида Исроилнинг уруш жиноятлари хусусида ўрганишларни бошласа ёмон оқибалатлар ва муаммоларга учрайди деб иддао қилди.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Майк Помпео тарқатган баёниясида Халқаро жиноий судга ўз таъбири билан Исроилнинг уруш жиноятлари хусусидаги " "ноқонуний ўрганишлар" олиб боришга интилаётгани туфайли таҳдид қилди.
Помпео ўз баёнотида шунингдек Халқаро жиноий суд ҳатти-ҳаракати сиёсий ва судий мақсаддлардан фарқ қилиши лозим деб иддао қилди.
АҚШ ТИВ раҳбари ишғол этилган сарзаминлардаги сионистик режим жиноятларига ишора этмасдан, Халқаро жиноий суди Исроилга қарши дело очишга уринмоқда деб айтди.
Дело ташкил қилиш учун Халқаро жиноий суд томонидан Фаластинни мустақил бир мамлакат сифатида тан олиниши Ғазо бўлгаси ва Иордания дарёсининг ғарбий қирғоқида сионистик режимнинг уруш жиноятлари хусусида ўрганишларни бошланишига сабаб бўлиши мумкин.
Помпео олдинроқ ҳам бу Халқаро судни Афғонистондаги АҚШ армиясининг уруш жиноятлари хусусида ўранишларни бошлаганини қоралаганди.
АҚШ президенти Дональд Трамп ва Оқ уйнинг бошқа айрим масъуллари ҳардоим Халқаро қонун-қоидаларни кўрмаганга олиши билан сионистик режимни ҳимоя қилиб келишмоқда.