АҚШда оч қолганлар озиқ -овқат марказларига ҳужум қилишмоқда
(last modified Sun, 17 May 2020 07:32:33 GMT )
май 17, 2020 12:32 Asia/Tashkent
  • АҚШда оч қолганлар озиқ -овқат марказларига  ҳужум қилишмоқда

Бутун АҚШда озиқ -овқат марказлари ва хайрия ташкилотлари оч қолганлар ҳужумига учрамоқда.

Файнаншел таймс газетасининг ёзишича,  АҚШнинг турли минтақаларида 200 озиқ- овқат марказлари ваколатхонси ва оч қолганларга ёрдам кўрсатиш бўйича энг буюк ташкилот бўлган " АҚШ озиқ овқати" ташкилотига мурожаат этувчилар сони 70 фойизга кўпайган ва уларнинг сони коронавирус пандемиясини бошланишидан бери тобора ошиб бормоқда.

Мазкур ташкилотга кўра,  озиқ-овқат учун мурожаат этувчилардан 40 фойизи  очлик сабаб келган бўлиб, энг датблабки ёрдамларга муҳтожлар.

" АҚШ озиқ овқати" ташкилоти  40 миллион фуқароларга ёрдам кўрсатганини маълум этган.

Хабарга биноан  федерал давлатнинг ҳисоботига асосан бутун мамлакатда 37 миллион фуқаролар  озиқ- овқат олиш учун махсус кўпон-карточкаларга эҳтиёж сезишмоқда.

Трамп давлатини коронавирус пандемияси вазиятида халқнинг иқтисодий муаммоларини ҳал қилишдаги қобилиятсизлигига қарши танқидлар тобора ошиб бормоқда.