май 18, 2020 11:50 Asia/Tashkent
  • Ашраф Ғани ва Абдуллоҳ Абдуллоҳ сиёсий келишув имзоладилар

Афғонистон президентилик сайловлари бўйича уч ой давом этган сиёсий тортишув ва баҳслардан сўнг Муҳаммад Ашраф Ғани ва Абдуллоҳ Абдуллоҳ ҳукуматни бўлиб олиш тўғрисидаги сиёсий келишувни имзоладилар.

Мазкур келишув асосида Ашраф Ғани илгаригидек Афғонистон президенти лавозимида қолади, Абдуллоҳ Абдуллоҳ эса Миллий ярашиш олий кенгашига раҳбарлик қилиб давлат кабинетида 50 фойиз улушга бўлади.

Бундан ташқари  тинчлик жараёнини ҳам Миллий ярашиш олий кенгаши бошқариб боради ва тинчлик музокарачилари делегацияси ҳам бу кенгашга ҳисобот беради.

Президент дастури асосида генерал Дўстумга маршал ҳарбий унвонини бериш ва уни миллийй хавфсизлик кенгаши ва давлатнинг олий кенгаши аъзолигига қабул қилиш, бу келишувнинг бошқа бир қисмидир.

Эрон ТИВ раҳбари ҳам Афғонистон президенти  ва бу мамлакат миллий ярашиш олий кенгаши раҳбари билан телефон орқали суҳбатида бу мамлакатда имзоланган сиёсий келишувни олқишлади.

Муҳаммаджавод Зариф суҳбат жараёнида  Эрон ислом жумҳуриятини  Афғонистоннинг барча гуруҳларининг ҳамжиҳатлигини ҳимоя қилишга тайёр бўлганини эълон қилди.

 

 

Ёрлиқ