Байден яна бир марта Трампни ахмоқликда айблади
АҚШнинг 2020 -чи йилдаги президентлик сайловларида демократик партия номзоди Жо Байден Трампни гигиена ва соғлиқни сақлаш қоидаларига риоя қилмаётганини танқид қилиб, Трамп бир сўз билан айтганда ахмоқ бир шахсдир дея атади.
Бугун СИ ЭН ЭН телеканали, АҚШ президенти Дональд Трамп Твиттер саҳифасида тиббий ниқоб тақиб олган Байденни масхаралаб тасвирга олган Факс Нюс телеканалининг сиёсий танқидчиси твитини қайта тақатди деб маълум қилди.
Аммо Жо Байден бу хусусда Трамп бир ахмоқ одамдир, фақат ахмоқ одам бундай амал қилади дунёни қайси бир бурчагида бўлишидан қатъий назар ҳар бир шифокор бугунги кунларда оломон орасида бўлганингизда тиббий ниқобдан фойдаланишни тавсия этади деб изоҳади.
Байден шунингдек махсусан коронавирус пандемияси айёмида ижтимоий масофани сақлаш мақсадида тиббий ниқоб тақиб олиш шарт ва зарурдир деб изоҳади.
СИ ЭН ЭН хабари давоимда келтирилишича тиббий ниқоб тақиш борасидаги АҚШ масъулларининг баҳс- мунозаралари шуҳолда авж олганки, АҚШда ҳозирга қадар 100 минг ортиқ инсонлар коронавирус қурбони бўлишан Эслатиб ўтамиз бу мамлакатда 1 миллион 725 мингдан ортиқ фуқаролар коронавирусга чалинган.