Форн Полиси журнали: Толибон етакчиси коронавирусдан вафот этди
(last modified Tue, 02 Jun 2020 06:48:25 GMT )
июн 02, 2020 11:48 Asia/Tashkent
  • Форн Полиси журнали: Толибон етакчиси коронавирусдан вафот этди

Толибон гуруҳининг бир нечта етакчилари сўзларига таяниб АҚШда босиладиган Форн полиси журнали бу гуруҳ раҳбари Ҳаббатуллоҳ Охундзодани коронавирус инфекцияси натижасида ўлганини эълон этди.

 Душанба куни Форн Полиси журнали Толибон гуруҳининнг баъзи етакчилари жумладан Мавлавий Муҳаммад Али Хон Аҳмад сўзларига таяниб бу гуруҳ етакчисини коронавиурсдан вафот этганини хабар қилганди.

 Хон Аҳмад бундан олдин  Охундзода касал бўлиб қолган, аммо даволанмоқда деб айтганди. Покистоннинг Кавита шаҳрида яшайдиган  Толибон гуруҳини яна 3 етакчиси сўзларига кўра Толибон раҳбари ушбу касаллик натижасида вафот этган.

Аммо Толибон наттоғи Забеҳуллоҳ Мужоҳид  эса Форн Полисининг Толибон гуруҳуи етакчисини коронавирусдан вафот этгани борасидаги хабарини рад этган.

Форн полиси журнали  айни пайтда  Толибон гуруҳининг асосчиси -Мулло Умарнинг ўғли бу гуруҳни вақтинчлик бошқариб, раҳбарлик қилаётганини қўшимча қилди.

Ёрлиқ