Facebook Трампнинг ушбу ижтимоий тармоғдаги агрессив сўзларини жирканч амал деб атади
Facebook ижтимоий тармоғи АҚШ президентининг ёмон ва агрессив сўзларини жирканчлик эканлигини таъкидлади.
Нюсвик журнали сайтининг хабар қилишича, Facebook ижтимоий тармоғи асосчиси ва раиси Марк Цукерберг АҚШ олимларидан бири гуруҳининг очиқ хатига қайтарган жавобида АҚШ президенти Дональд Трампнинг агрессив сўзларини жирканчликдан ўзна нарса эмаслигини қўшимча қилган.
Facebook ижтимоий тармоғи раиси шунингдек, ушбу мактубни тарқалгани ортидан ирқчилик ва ирқий нотенгликларга қарши кураш олиб боришга ваъда берди.
Эслатиб ўтамиз, якшанба куни Facebook бюджетидан маблағ оладиган 143 нафар АҚШлик олимлар Цукерберг номига ёзган очиқ хатида мазкур компаниянинг баёнотига кўра, ирқчиликка қарши чиққан эътирозчиларни ўққа тутишни ҳимоя этиш хусусидаги Трамп мурожаатини олиб ташланмаслик ахлоқсизликдир деб эълон этгандилар.
Твиттер ижтимоий тармоғи ҳам олдинроқ эътирозчиларга қарши Трампнинг таҳдид оҳангидаги мурожаатини олиб ташлаб унда огоҳлантирувчи стикерини қўйганди аммо Facebook да бундай воситалар йўқ.