АҚШ ва Хитой ўртасидаги кескинликлар тобора ошиб бормоқда
Хитой ва АҚШ ўртасида кескинилкларни ошиши билан бир вақтда сўнги 3 йил ичида илк марта Ҳинд ва Тинч океанлардаги АҚШнинг самолёт ташувчи кемаларини патрул ҳаракатини бошлагани, Пекинни қаттиқ ғазаблантирган.
Хитойдаги кўп тиражли " Совт Чайна Морнинг пост" газетасининг ёзишича, АҚШнинг ҳарбий самолёт ташувчи кемаларининг Хитой сувларида провакацион ҳаракатлари сўнгги 3 йил йил мобайнида мисли кўрилмаган бўлиб, бу минтақа учун оғир оқибатларни келтириб чиқариши мумкин.
Ҳонконг мавзуси, ҳамда савдо -иқтисодий ва сиёсий масалалар айниқаса икки мамлакат талабаларига тегишли масалалар борасида АҚШ ва Хитой ўртасидаги кескинликлар тобора авж олмоқда.
Бундан олдин Хитой ТИВ-и бир нечта баёнотларида АҚШ давлатини Пекинга нисбатан сиёсатлари тўғрисида огоҳланириб, АҚШ ўзига ҳам зарар етказиши мумкин бўлган ҳаракатларни бошлаб юборган деб таъкидлаганди.
АҚШнинг Хитойга қарши ҳатти ҳаракатлари шу ҳолдадирки, Вашингтон давлати Ҳонконг минтақаси учун Хитой халқ миллий конгресси тасдиқлаган хавфсизлик қонун лойиҳаси ҳамда Хитой денгизида Пекин армиясини иштирокига нисбатан эътироз билдирмоқда.