Халқаро жиноят суди АҚШнинг Афғонистондаги жиноятларини танқид қилди
(last modified Sun, 14 Jun 2020 07:03:08 GMT )
июн 14, 2020 12:03 Asia/Tashkent
  • Халқаро жиноят суди АҚШнинг Афғонистондаги жиноятларини танқид қилди

Гаагадаги Халқаро жиноят суди, АҚШ ҳарбий кучларини Афғонистонда содир этган уруш жиноятларини кўриб чиққани учун Вашингтон давлатини бу ташкилотга санкциялар қўллаш қарорига келганини танқид қилиб, бундай ҳатти-ҳаракатларни қонун ҳокимияти ва Халқаро суд ишларида аралашишдан ўзга нарса эмаслигини таъкидлади.

Кеча Голландияда жойлашган Гаага Халқаро жиноят суди  тарқатган баёниясида,  АҚШ президенти Дональд Трампнинг ушбу ҳатти-ҳаракатини  Халқаро судга нисбатан зўровонлик эканлигини таъкидлаб, зўровонлик экналигини таъкидлаб, ушбу позициясини қаттиқ қоралади.

Мазкур баёнотда,  Халқаро жиноят суди   бетарафлиги ва мустақиллигини сақлаб қолишига ҳаракат қилади аммо АҚШ  мустақил равишда тергов ўтказиш ва нейтрал тарзда ўрганишлар олиб боришдаги бу суд масъуллари позицияларига таъсир ўтказишга уринмоқда деб келтирилган.

Халқаро суд шунингдек  Гаага судларига ҳужум, ваҳшиёна жиноятлар қурбонлари манфаатларига ҳужум қилиш демакдир деб эълон қилди.

Англия ТИВ раҳбари  мисли кўрилмаган  позициясида Халқаро жиноят судини АҚШ ҳарбийларини Афғонистондаги  жиноятларини ўрганиб чиқиш ва тергов қилиши сабаб, Вашингтон санкцияларига учраганига билдирган муносабатида,  Британия давлати Гаага судини қўла қувватлайди деб маълум этди.

 

Ёрлиқ