Бурунди президенти коронавирусдан вафот этди!
Бурунди мамлакати Соғлиқни сақлаш манбалари, сўнгги хулосаларида Бурунди президентини коронавирусдан вафот этганидан далолат бермоқда.
Дейли мейл интернет сайтининг хабар қилишича, Бурунди Соғлиқни сақлаш манбаларидан бири, ўлимидан олдин мамлакат президенти Пьер Нкурунзизани нафас олиш етишмовчилигидан азият чекканини маълум этдилар.
Бурунди давлати бундан олдин президенти Нкурунзизани юрак хуружидан вафот этганин эълон этганди.
9 июнь куни Бурунди мамлакати президентини тўсатдан вафот этганини хабар қилиб, мамлакатда бир ҳафталик умумуий азо эълон этилди.
Бурунди давлати ҳозирга қадар, президентни дафн этиш санасини эълон қилмаган.
Бурунди президентининг турмуш ўртоғи коронавирус инфекцияси сабаб касалхонага ётқзизилганидан кейин, президентни ҳам бу вирусга чалингани тўғрисида шубҳа-гумонлар кўпайди.
Пьер Нкурунзиза август ойида 15 йил ҳукуматни бошқаришидан кейин ўз лавозимидан истеъфога чиқиши кутилганди.