июн 15, 2020 16:34 Asia/Tashkent
  • МАГАТЭ ҳам Оқ уй билан мос равишда Эронни айблашга уринмоқда

МАГАТЭ Бош директори Оқ уй сиёсатларига мос ҳамда бу агентликнинг турли ҳисоботларининг аксича, Эрон давлати бу ташкилот назарга тутган иккита жойларни текширишига ижозат бемаётир деб иддао қилди.

Бугун Халқаро атом энергияси ташкилоти бош директори Рафаэль Гросси  агентликнинг бошқарувчилар кенгашининг интернет орқали йиғилишида  4 ойдан бери Эрон бу ташкилот инспекторларига икки мконни текширишларига рухсат бермаган деб иддао қилди.

Гросси Эронга қарши позициялари давомида  1 йилдан бери  Эрон давлати  эҳтимоли бўлган ядровий моддалар ва фаолиятлари хусусида агентлик саволларини шаффофлаштириш баҳсларида қатнашгани йўқ деб қўшимча қилди.

Рафаэл Гроссини Эронга қарши иддаолари шу ҳолда билдирилганки,  сўнгги кунларда МАГАТЕ инспекторлари  Эроннинг турли ядровий марказларида бўлиб,  Эронни Халқаро ядровий келишув чорчубаисдаги мажбуриятларига амла қилиши ва бу мавзуни шаффолаштиришини тасдиқлашганди. 

Бугун 15 июнь куни Венадаги МАГАТЕ қароргоҳида интернет орқали  бу агентлик бошқарувчилар кенгашига аъзо давлатларининг 5 кунлик йиғилиши бошланди.

Кеча Эрон президенти,вазирлар маҳкамасида  АҚШ давлатини МАГАТЕ ва БМТ Хавфсизлик кенгашига нуфузини кучайтириши билан вайронкор ва провакацион ҳатти -ҳаракатларига ишора этиб,  бошқа мамлакатлар, АҚШ давлати томонидан Халқаро ядровий келишувга ҳар қандай зарар етказилганида, Эроннинг қандай аксиламал кўрсатишини яхши биладилар деб таъкидлади.

Ёрлиқ