Помпео яна Халқаро жиноят судига қарши позициясини маълум этди
Вашингтонн давлати ва Халқаро жиноят суди ўртасидаги кескинликларни ошиб бориши билан, АҚШ ТИВ раҳбари яна бир бор Оқ уй бу судга қараганда яхшироқ адолатга риоя қилмоқда дея иддао қилди.
АҚШ ТИВ раҳбари Твиттер саҳифасидаги мурожаатида, АҚШ давлати адолатни ижро этишда Халқаро жиноят судига муҳтож эмас ва биз бу масалани яхшироқ ижро этишни яхши биламиз дея ёзди.
Помпео шунингдек, АҚШ энг оғир оммавий жиноятчиларни аниқлаш ва жавобгарликка тортиш учун Халқаро жиноят судидан ҳам кўпроқ масъулиятни сезади дея иддао қилди.
Олдинроқ АҚШ президенти Дональд Трамп чиқарган дастурида, АҚШнинг Афғонистондаги уруш жиноятларини тергов қилишда иштирок этган Халқаро жиноий суд ходимларига нисбатан иқтисодий санкциялар қўллаб уларнинг сафарларига чекловлар жорий қилганди.
АҚШ давлати Халқаро жиноят судини Вашингтон ижозатини олмасдан терговларни бошлаганига норозилик билдирмоқда.
Жорий йилнинг март ойида Халқаро жиноят судини АҚШнинг 2003-2014 йиллар ичида Афғонистон содир этган уруш жиноятлари ва инсон ҳуқуқларига қарши ҳаттти ҳаракатлари хсусида тергов ўтказишни бошлаганидан кейин Вашингтон давлати бу судга қарши санкциялар қўллаш қарорига келган.
Халқаро жиноят суди шунингдек Польша, Руминия ва Литвиядаги ЦРУ -АҚШ Маркзий разветка маъмурларининг жиноятлари ва қийноқлари хусусида терговларни бошлаган.