Трамп АҚШлик намойишчиларга таҳдид қилди
АҚШ президенти Твиттер саҳифасидаги мурожаатида, Оклаҳама штатида ирқчиликка қарши намойишлар ўтказишни истаётган эътирозчиларга яна бир бор таҳдид қилди.
АҚШ президенти Дональд Трамп Твиттер орқали тарқатган мурожаатида, Оклоҳома томон ҳаракатларни бошлаган эътирозчилар, анархистлар, қўзғолончилар сўзимни жиддий қабул қилинг. Сизларга худди Сиэтл, Нью-йорк ва Минияполис эътирозчиларга ўхшаб муносабат қилинмайди. Муносабат жуда бошқача бўлади деб ёзди.
Трампни шанба куни АҚШда ирқчиликка қарши эътирозладан кейин ўз тарафдорлари тўпламида 2020 чи сайловининг илк компаниясини Оклоҳома штати Толса шаҳрида ўтказиши кутилмоқда.
Бу шаҳар расмийлари эса мазкур компанияга қарши бошланган намойишларни бостириш учун ҳаракатланишни манъ этишган.
Толса шаҳар ҳокими бугун маҳаллий вақт билан бориб келиш ва ҳаракталанишларга чекловлар жорий қилиши ҳақида хабар қилди.