июн 23, 2020 11:45 Asia/Tashkent
  • Трамп: Болтон мутлақо қобилиятсиз ва ёлғончидир

АҚШ президенти, мамлакат миллий хавфсизлик бўйича собиқ маслаҳатчисини ўз китобини чоп этиш қарорига келганидан ғазабланган ҳолда, уни ёлғончи бир шахс деб атади.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча АҚШ президенти Дональд Трамп  Твиттер саҳифасида  мамлакат миллий хавфсизлик бўйича собиқ маслаҳатчиси Жон Болтонга қилган даҳанаки ҳужумида  Болтон мутлақо қобилиятсиз ва ёлғончидир деб таъкидлади.

Трапм бундан олдин ҳам, Твиттер саҳифасида  Болтон  махфий маълумотларни тарқатилиши учун катта товон тўлаши лозим деб таҳдид қилганди.

Оқ уйнинг Болтони китобини нашр бўлишини олдини олиш учун барча  саъй- ҳаракатлари билан бир пайтда,  АҚШнинг маҳаллий судяси Ройс Ломбарт Болштон китобини чоп этилишига рухсат берди.

Болтон китобидан парчалар ўтган пайшанба кунидан бери нашр этилмоқда.  

Жон Болтон бу китобида  Трамп ва унинг канбинет аъзолари ишларини фош этган.

Бугун мазкур китоб расман нашр этилиши кутилмоқда.

 

Ёрлиқ