Дунёнинг 67 давлати Халқаро жиноят судини қўллаб- қувватлашмоқда
Халқаро жиноят судига аъзо бўлган давлатларнинг яримидан кўпроқи бу суднинг АҚШ қаршисидаги позициясини олқишлашди.
Ройтерз ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Халқаро жиноят судига аъзо 123 мамлакатдан 67 таси АҚШ таҳдидига қарши дипломатик жавоби ва қўшма баёниясида, яна бир бор дунёда уруш жиноятларининг доимий суди ҳамда нейтрал ва мустақил ягона суд органи бўлган ташкилотни шартсиз ҳимоя қилишларини эълон этдилар.
Мазкур баёнияда келтирилишча, Халқаро жиноят суди халқаро ҳуқуқнинг ажралмас бир қисмидир.
Олдинроқ АҚШ президенти, Дональд Трамп чиқарган дастурида, Афғонистондаги АҚШ ҳарбийларининг уруш жиноятлари хусусида ўтказилган ўрганишларда қатнашган Халқаро жиноят суди ишчиларига қарши иқтисодий санкциялар ва бориб келишларига чекловлар жорий этилишини эълон қилди.
Халқаро жиноят суди жорий йилнинг март ойида АҚШ армиясининг 2003-2014 чи йиллар ичида Афғонистондаги уруш жиноятларини ўрганиб чиқишидан олдин Вашингтон давлати бу судга қарши позициясини маълум этган.