Гутерреш: Баржом ядровий келишуви сақланиши лозим
БМТ бош котиби паншанба куни яна бир мартотаба Баржом муштарак ядровий сайъ-ҳаракатлар дастурини қӯллаб-қувватлади.
Форс ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кӯра, Антонио Гутерреш муҳим бир сайъ-ҳаракат сифатида Баржом ядровий келишувини эслатиб, ядровий келишувни сақлаб қолиш учун лозим бӯлган ишни амалга ошириш керак деб, айтди.
Гутерреш бу изҳоротни Хавфсизлик кенгаши аъзолари билан америкаликларнинг норасмий йиғилишларидан кейин бир кун ӯтгач баён этдиким улар Эрон қурол-яроқлари бӯйича санксия муддати охирга етишининг олдини олиш учун ҳаракат қилишмоқда.
Эрон масалалари бӯйича Америка давлатининг махсус намояндаси Брайан Хук ва Американинг БМТ-даги доимий намояндаси Келли Крафт чоршанба куни Эронга қарши асоссиз изҳоротларини такрор этиб, Хавфсизлик кенгашини Эрон қурол-яроқлари санксиясининг муддатини узайтириш учун ишонтиришга ҳаракат қилишди.
Хавфсизлик кенгашининг 2231 сонли резолютсиясининг асосий қисми бӯлмиш Эронга қарши БМТ-нинг жорий этган қурол-яроқлар бӯйича санксияси муддати охирга етиши яқинлашиши билан америкаликлар ушбу санксияни узайтириш учун бор куч-қудратларини сарфлашмоқда.
Эронга қурол-яроқ сотиш масаласига тегишли чекловлар Хавфсизлик кенгаши 2231 сонли резолютсиясининг бандига кӯра 2020 йил 18 октябр куни охирга етади.
БМТ Хавфсизлик кенгашида вето қилиш ҳақига эга бӯлган Россия ва Хитой расмийлари Эронга қарши қурол-яроқлар санксияси муддати узайтиришга мухолиф эканлигини эълон қилган.
 
							 
						 
						