Помпео: АҚШ ва Европа давлатлари Хитойга қарши кураш олиб боришлари зарур
АҚШ ТИВ раҳбари Брюсселда ўтказилган виртуал фазодаги йиғилишда Европа Иттифоқи ва АҚШ давлати Хитойга қарши жиддий чоралар кўришни давом эттиришлари лозим деб таъкидлади.
Америка қўшма штатлари ТИВ раҳбари Майк Помпео ушбу йиғилишда Вашингтон давлатини Европа Иттифоқи билан биргаликда Хитой борасида умумий бир хулосага келишлари ҳамда Пекиннинг ўсиб бораётган иқтисодий қудратига қарши курашда самарали усулдан фойдаланишларини маълум этди.
Помпео ушбу йиғилишда Хитой хусусида айрим маслаҳатлашувлар ўтказиш мақсадида, Европа Иттифоқи ташқи сиёсати масъули Жозеп Боррелга қўшилишини хабар қилди.
АҚШ ТИВ раҳбари Европа Иттифоқи ва Хитой ўртасидаги музокараларга билдирган муносабатида уни Хитой қаршисида АҚШ ва Европа манфаатларини ҳимояқилиш учун аҳамиятли деб баҳолади.
Ўтган душанба - 22 ииюн санаси Европа Иттифоқи Хитой билан айрим музокараларни бошлаганди.
Брюссел томони бу йиғилишда Европага сармоя киритишни оширгани сабаб Хитойга босимоарни оширишини маълум этган.
Европа комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйе Европа Иттифоқи ва Хитой ўртасидаги музокараларга кўрсатган аксиламалида, уни Пекин ва Брюссел ўртасидаги ўзаро шерикликни давом эттириш учун кўпроқ саъй ҳаракатларни амалга ошириш ҳучун зарурий деб айтган