"Нью-йорк таймс" газетасининг Россияга қарши иддаолари рад этилди
(last modified Sun, 28 Jun 2020 05:29:55 GMT )
июн 28, 2020 10:29 Asia/Tashkent

Россия ТИВ-и "Нью-йорк таймс" газетасининг Афғонистондаги АҚШ ҳарбийларини ўлдириш мақсадида Москва давлати Толибон гуруҳи билан ҳамкорлик қилмоқда деган иддаоларига умуман асос йўқ деб эълон этди.

Кеча Россия ТИВ масъуллари  АҚШнинг "Нью-йорк таймс" газетасининг Москвага қарши иддаолари овозалардан ўзга нарса эмас ва айрим тахминларга кўра АҚШ разветка бўлинмалари топшириғи билан тарқатилган деб изоҳлади.

Россия ТИВ-и масъуллари шунингдек,  бундай овозалар  аниқ факт далил ўрнида  асосисиз  иддаоларга таянадиган, АҚШ жосуслик бўлинмалари пропаганда омилларининг кучсизлигидан далолат бермоқда деб аниқли киритди.

Россия ТИВ-и хабарига биноан, АҚШ жосуслик ташкилотлари Афғонистондаги  гиёҳванд моддалар контрабандаси жараёнида ҳам қатнашмоқда.

Жума куни АҚШнинг Нью-йорк таймс газетаси,  тарқатган хабарида,  Россия армияси разветкасининг нотаниш бўлинмаларидан бири Толибон гуруҳини  Афғонистондаги АҚШ бошчилигидаги Халқаро коалиция ва худи америкалик ҳарбийларни қатл этишга тарғиб этган деб иддао қилди.