Афғонистондаги сўнгги тўқнашувлар ва портлашларда 58 киши ҳалок бўлди
(last modified Sun, 28 Jun 2020 11:05:38 GMT )
июн 28, 2020 16:05 Asia/Tashkent
  • Афғонистондаги сўнгги тўқнашувлар ва портлашларда 58 киши ҳалок бўлди

Афғонистондаги терактлар ва қуролли тўқнашувлар натижасида 58 киши ҳалок бўлган.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, бугун Афғонистон Ички ишлар вазирлиги тарқатган хабарида,  Афғонистон марказидаги Ғўр вилояти Соғар туманида давлат армияси ва Толибон жангарилари ўртасидаги тўқнашувларда  3 нафар полиция ходимлари ва Толибон гуруҳининг 14 нафар аъзолари ҳалок бўлиб, Толибон жангариларидан 15 нафари жароҳат олганини тасдиқлади.

Афғонистон Мудофаа вазирлиги ҳам  афғон ҳарбийлари билан тўқнавшувларда Толибон гуруҳининг 13 аъзосини ўлдирилгани ҳамда мамлакат шарқидаги Пактиё вилоятида бу гуруҳ жангариларидан 6 нафарини жароҳат олганини хабар қилди.

 Афғонистоннинг Урузгон вилояти маҳаллий масъуллари ҳам  мина портлаши ҳамда давлат армияси  ва Толибон жангарилари ўртасидаги тўқнашувлар  натижасида  икки нафар афғон ҳарбийси ва икки нафар Толибн аъзоларини ўлдирилгани ҳамда 10 нафар афғонистонлик ҳарбийлар ва 5 нафар Толибон жангариларини ярадор бўлганини қўшимча қилди.

Форёб  вилояти полицияси эса  Толибон гуруҳи жангариларини  бу вилоятнинг Қурғон туманидаги давлат ҳарбий болк постига уюштирган ҳужумларида  бир нафар аёл ҳалок бўлиб,  бошқа 4 нафар тинч аҳолини жароҳатланганини эълон этди.

Афонистон шимолидаги Қундуз вилоят ҳокимлиги наттоғи Исматуллоҳ Муродий  ҳам бугунги суҳбатида  Толибон гуруҳи жангариларини  вилоятнинг Имом Соҳиб туманидаги афғон ҳарбий марказларига уюштирган ҳужумларида,  5 нафар давлат ҳарбийлании ҳалок бўлгани шунингдек Толибон гуруҳининг 4 жангарисини йўқ қилинганини маълум этди.

Афғонистоннинг Сари Пул вилоятининг маҳалий масъуллари эса  давлат армияси ҳаво кучларини бу  вилоятнинг Сузмақалъа туманидлаги Толибон гуруҳи тўпланган маконга берган авиазарбаларида  Толибон гуруҳининг 14 жангарисини нобуд бўлгани ва яна 15 нафарини жароҳат олганини эълон этди.

 

Ёрлиқ