АҚШ сенати Афғонистондаги урушни тугатиш тўғрисидаги лойиҳани рад этди
АҚШ сенати мажлиси аксарият республикачилар билан АҚШ сенат мажлиси бу мамлакатдаги Афғонистондаги қариб 20 йиллик урушини тугатиш қонун лойиҳасини рад этди.
Рошотудей телеканалининг хабар қилишича, кеча АҚШ сенати 33 тарафдор овоз қаршисида 60 қарши овоз билан мудофаа бюджети лойиҳасининг қўшимчаси сифасидаги Нью-мексик штати демократик сенатори Том Удол ва Кантоки штати республикаси сенатори Ренд Пол таклиф қилган қонун лойиҳсини рад қилди.
" Афғон қонуни" номли бу лойиҳа АҚШ Мудфаа вазирлиги -Пентагонга Афғонистондан АҚШ ҳарбий кучларини мунтазам равишда олиб чиқиб кетишни буюрарди.
Мазкур қонун лойиҳаси хусусидаги овоз бериш жараёнидан олдин, Ренд Пол Афғонистонда АҚШ урушини давом этаётганини танқид қилар экан, урушни АҚШ солиқ тўловчилари учун вақт, ҳаёт ва солиқ пулларини исроф қилиш демакдир деб атади. Пол ўз сўзларида вакилларни АҚШ қўшинарини қайтариш тўғрисидаги қонун лойиҳасини тасдиқлашга чақирди.
АҚШлик бу сенатор шунингдек, Афғонистонда бўлган айрим АҚШ ҳарбийлари, ҳатто 2001- чи йил яъне Афғонистон урушини бошлагани пайтида, дунёга келгандилар ва Афғонистон урушининг авлоддан авлодга давом этиши чидаб бўлмас ҳол деб эълон қилди.