МАГАТЕ Эроннинг Натанз атом станциясидаги ҳодисага муносабат билдирди
Халқаро атом энергияси агентлиги Эроннинг Натанз -уранни бойитиш таъсисоти комплексларидан бирида авария юз берганига муносабат билдирди.
Форс ахборот агентлигинг хабар қилишича, кеча МАГАТЕ тарқатган баёниясида Эроннинг Натанз уранни бойитиш мажмуасининг қуриш ҳолидаги марказларидан бирида, юз берган авариясидан хабари борлигини таъкидлаб, ҳодиса бу агентлик фаолиятларига таъсир ўтказмасликига умид қилди.
Эслатиб ўтамиз, Эрон Атом энергияси ташкилоти наттоғи Беҳрўз Камолвандий ҳодисада бирор талофат йўқ ва бу система фаолиятларига зарар етказилмаган де изоҳлади.
Эрон Атом энергияси ташкилоти наттоғи ўз сўзларида ушбу мажмуани фаол бўлганига эътибор бериб ифлосланиш масаласида ҳам ташвишланишнингҳожати йўқ ва эндиликда мазкур ташкилот экспертлари гуруҳи авария сабабларини ўрганиб чиқишмоқда деб аниқлик киритди.