Халқаро жиноят суди прокурори: АҚШ уч олиш мақсадида санкция қўлламоқда
(last modified Fri, 03 Jul 2020 09:59:41 GMT )
июл 03, 2020 14:59 Asia/Tashkent
  • Халқаро жиноят суди  прокурори: АҚШ уч олиш мақсадида санкция қўлламоқда

Халқароа жиноят суди бош прокурори АҚШнинг бу судга қарши санкцияларини қасос олиш мақсадидаги ҳатти ҳаракатлар деб атади.

Халқаро жиноят суди бош прокурори Фату Бенсуда " Франц 24 " телеканалига берган интервьюсида, АҚШнинг Халқаро жиноят судига нисбатан санкция қўллаши  афсусланарли ва хавотирланаридир деб айтди.

Бенсуда ўз сўзларида  бундай санкциялар фақат террорчилар ва гиёҳванд моддалар контрабандистларга қарши қўлланганида  муносибдир, Халқаро ташкилотлар ва ё пркурорларига нисбатан қўлланиши маттиқсиз ва номумкин ҳисобланади, деб изоҳлади.

Халқаро жиноят суди бош прокурори Фату Бенсуда шунингдек  ўз сўзларида, АҚШ ва Исроил маслаҳатлашган ҳолда, Халқаро жиноят судига қарши позиция тутишмоқда, аммо бизлар  Афғонистонда ҳам Фаластинда ҳам барча вазиятни кўриб чиқишга давом берамиз, чунки  бу фаолиятимизнинг бир қисмидир де аниқлик киритди.

Олдинроқ АҚШ президенти Дональд Трамп  Халқаро жиноят судига қарши санкция қўллаш дастурини чиқарганди.

 

Ёрлиқ