Кремль: Ғарбнинг Россия конституцисияси референдуми ҳақидаги хавотирига Россия аҳамият бермайди
(last modified Sat, 04 Jul 2020 06:26:37 GMT )
июл 04, 2020 11:26 Asia/Tashkent
  • Кремль давлати матбуот котиби Дмитрий Песков
    Кремль давлати матбуот котиби Дмитрий Песков

Кремль матбуот котиби Россия Ғарбнинг Россия конституцияси референдуми ҳақидаги хавотирига аҳамият қаратмайди,-деб таъкидлади.

Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарига кўра, Кремль давлати матбуот котиби Дмитрий Песков жума куни Россиянинг Конституцияси референдуми ҳақида айрим Ғарб сиёсатчиларининг хавотирланиш изҳор этганларига аксиламал кўрсатиб, бу изҳоротдан хабардормиз, аммо Россия биринчи навбатда ўз суверенитетига риоя қилади,-деб айтди. 

Кремль давлати матбуот котиби бу масала ҳеч қачон халқаро қонунларга зид эмас,-деб қўшимча қилди. 

Песковнинг айтишича, Россия халқаро қонун-қоидаларга риоя этган ва келажакда ҳам шундай қилади.

Россия Конституциясига ислоҳот киритиш чоршанба куни охирга етди ва ушбу мамлакат  марказий сайлов комиссиясининг эълонига кўра, Россия халқининг 77 фоизи уни ўзгартиришга овоз беришди. Россия халқининг янги конституцияга берган овози билан Россия президенти Владимир Путинга президент сайловларининг навбатдаги турида қатнашиш имкониятини берди.

Европа Иттифоқи ва Ғарбнинг айрим сиёсатчилари Россияда референдумнинг ўтказилиши ва унинг шаффоф ўтказилганини савол остига қуйишди, аммо Москва расмийлари бу иддаоларни инкор этишди.