Афғонистон қамоқхоналаридан 600-га яқин Толибон асирларини озод этишдаги мухолифатлар
(last modified Mon, 06 Jul 2020 09:45:09 GMT )
июл 06, 2020 14:45 Asia/Tashkent
  • Афғонистон қамоқхоналаридан 600-га яқин Толибон асирларини озод этишдаги мухолифатлар

Афғонистон қамоқхоналар идорасининг раиси Ашраф Ғани давлати Қатар келишувига асосан Толибон гуруҳининг 600-га яқин асирларини озод этмайди,-деб эълон қилди.

Ово ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Аҳмад Рошид Тотохил Қатарда имзоланган Толибон ва Америка ўртасидаги мағлубиятга учраган тинчлик келишувига асосан Толибон гуруҳининг озод этилиши мўлжалланган 5 минг маҳбуслар ўртасидан 597 нафари ахлоқий жиноятлари сабабли озод этилмайди,-деб айтди. 

У Толибон гуруҳининг бу маҳбуслари халқни ўлдириш ва афғонистонда жиноят содир этишда муҳим рол уйнашган,-деб қўшимча қилди. 

Афғонистон қамоқхоналаридан Толибон гуруҳининг маҳбусларини озод этиш афғонлараро тинчлик музокарасини бошлаш учун Толибон гуруҳининг қуйган шарт-шароитларидандир. 

Афғонистон давлати ҳозиргача 4015 нафар Толибон гуруҳининг маҳбусларини озод этиди ва ушбу ҳафта давомида Толибон маҳбусларини озод этиш давом этиши керак. Бунга қарши бу гуруҳ ҳам Ашраф Ғаний давлатининг 1000 нафар маҳбусларини озод этиши керак.  

Ёрлиқ