Хитой: Американинг мақсади минтақани ҳарбийлаштириш ва тафрика солишдан иборат
(last modified Tue, 07 Jul 2020 08:17:01 GMT )
июл 07, 2020 13:17 Asia/Tashkent
  • Хитой: Американинг мақсади минтақани ҳарбийлаштириш ва тафрика солишдан иборат

Хитой ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби минтақада Американинг денгиз ҳарбий тактик машғулотлар ўтказишини танқид қилиб, Вашингтоннинг мақсади жануби-шарқий Осиё мамлакатлари ва Хитой ўртасида тафриқа солишдан иборат,-деб айтди.

Чайна Морнинг Пост газетасининг берган хабарига кўра, Хитой ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби Жао Лицьзян душанба куни минтақа сувларида Американинг ҳарбий ҳузурига аксиламал кўрсатиб, унинг мақсадини тафриқа солишдан иборатдир,-деб таъкидлади. 

Жао Лицьзян Филиппин сувларида ҳарбий машқ ўтказиш ва минтақада Американинг самолёт ташувчи кемаларининг ҳузур топиши ҳақида тўхталиб, минтақа тинчлик ҳукмрон, аммо Американинг мақсади  Осиёнинг жануб ва шарқидаги мамлакатлар ва Хитой ўртасида тафриқа солишдан иборат,-деб қўшимча қилди. 

Хитойлик бу сиёсатчи, Америка Жанубий Хитой денгизида катта ҳарбий машғулот ўтказиш учун  атайлаб ўзининг ҳарбий кучларини минтақага келтирган ва ўз қудратини намойиш этишни хоҳлайди. Улар ўзгача мақсадга эга ва ҳақиқатан ҳам Жанубий Хитой денгизини ҳарбийлаштириш ва минтақа мамлакатлари ўртасида тафриқа солиш пайидадир,-деб изоҳ берди. 

Америка яқинда Хитой билан муносабатлари кескинлашганида Тинч ва Ҳинд океани сувларида ўзининг ҳарбий кучларини кенгайтириши ҳақида хабар берди. Чунончи, Американинг Тинч океани кемасининг қомондони бир баёнотида, бу ҳақда "ЮСС Нимитз" ва "Рональд Рейган" кемалари Филиппин денгизида  ҳарбий амалиётлар ўтказмоқда,-деб эълон қилди.