Канада бош вазири жонига уюштирилган қасд натижасиз қолди
Канада ахборот агентликларидан бирининг тарқатган хабарига кўра, бир шахс ноқонуний қурол билан бирга Канада бош вазирининг уйига кириб, унга ҳужум қилган.
СТВ хабар агентлигининг тарқатган хабарига кўра, бир шахс ман этилган қурол билан Канада бош вазири Жостин Трюдони қатл этиш ёки ярадор қилиш мақсади билан унинг уйига кирган.
Бу ҳодисада гумонланувчи иккинчи июл куни юк ташувчи бир автомобил билан Жастин хонасининг эшигини синдириб, унинг уйига киради.
СТВ ахборот агентлигининг хабарига кўра, Канада бош вазирини ўлдириш ёки унга тан жароҳати етказишда айбланмоқда.
Айбланувчи Кури Хорн кейинчалик қўлга олинади, аммо Канада расмийлари бу жиноятни содир этиш учун мотивацияси тафсилотлари бўйича ҳеч қандай маълумот беришмади.
Айтишларича, канада бош вазири бу ҳодиса содир этилиши вақтида ўз уйида бўлмаган.
Хабарларга кўра, бу ҳодисани содир этган шахс ҳодисадан олдин Фейсбук саҳифасида Ковид-19 беморлиги билан боғлиқ ўз мушкулотлари ҳақида ёзган ва Микрософтнинг асосчиси Бил Гейтс коронавируснинг келиб чиқиши учун масъулдир деган назарияни баён этган эди.