Туркияда ҳарбий самолёт қулаши натижасида 7 киши ҳалок бўлди
Туркия ташқи ишлар вазирлиги шарқий Вон вилоятида разведка самолёти авиаҳалокатга учраши натижасида етти нафар турк аскарлари ҳлок бўлди,-деб эълон қилди.
Курд Пресс ахборот агентлигининг Хабер Турк газетасига таяниб тарқатган хабарига кўра, Туркия ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу бу разведка самолёти 2 минг 200 метр баландликда Ортус тоғларига тўқнашиб қулаб тушди,-деб айтди.
Бу хабарга кўра, бу ҳодисада 2 нафар учувчи ва 5 нафар ҳарбийлар билан бирга ҳалок бўлишди.
Туркия ички ишлар вазири бу самолёт охирги марта маҳаллий вақт билан 22:32 дақиқада (чоршанба куни) "Бош қалъа " минтақасида диспечир билан алоқага чиқди ва 13 дақиқа ўтганидан сўнг 22:45 дақиқада радардан чиқди,-деб қўшимча қилди.
Самолётнинг қолдиқлари Туркия маҳаллий вақти билан соат 03:00 да топилди.
Туркия ҳарбий экспертлари ушбу авиаҳалокатнинг сабабини аниқлаш учун тадқиқот олиб боришмоқда.