Озарбойжон Мудофаа вазирлиги Арманистонни огоҳлантирди
Озарбойжон Мудофаа вазирлиги ушбу мамлакатнинг стратегик муассасаларига эҳтимолий ҳужум ҳақида Арманистонга огоҳлантириш берди.
Форс ахборот агентлигининг хабарига кўра, Озарбойжон ОАВ ушбу мамлакатнинг Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Воқиф Даргоҳли нақлига таяниб пайшанба куни эълон қилишдиким, агар Ереван Озарбойжоннинг стратегик марказларига ҳужум қилишни мақсад қилса, унда бу мамлакат ҳам Арманистоннинг электр ишлаб чиқариш станцияларига ҳужум қилади, деб огоҳлантиради.
Озарбойжон Мудофаа вазирлиги натоғининг изҳороти Арманистон "Минчевир сув омбори"-га ҳужум қилиш пайида бўлгани ҳақида хабарлар нашр этилганига аксиламал кўрсатиш учун баён этилди.
Арманистондаги Метсамур электростанцияси Арманистон пойтахти Ереван шаҳрининг 30 километр ғарбда жойлашган.
Бу станция кунига 408 резисторли иккита ядровий реактордан қурилган ва айни пайтда Арманистон электр энергиясининг қирқ фоизини таъминлайди.
Озарбойжон республикаси ва Арманистон ўртасидаги туқнашув якшанба куни ушбу мамлакатнинг чегарасида жойлашган Товуз минтақасига ҳужуми билан бошланди. Туқнашувда икки томондан бир қатор ҳарбийлар ҳалок бўлишди.