АҚШ ва Германия келишмовчилиги "Норд Стрим - 2" лойиҳаси бўйича авж олмоқда
"Норд Стрим - 2" лойиҳаси бўйича АҚШ ва Германия ўртасидаги тортишувлар Вашингтоннинг газ лойиҳаси бўйича янги таҳдидларидан кейин кучайиб кетди.
Германиянинг "Билд" газетасининг якшанба куни тарқатган хабарига кўра, АҚШ давлат департаменти матбуот котиби Морган Ортагус яқинда Германия бу борада ҳамкорлик қилмаса келиб чиқишидан қатъий назар ушбу газ лойиҳасида иштирок этаётган компанияларга қарши санкцияларни эълон қилади, деб мурожаат этди.
Бу, ҳеч бўлмаганда, АҚШ Ташқи ишлар вазири Майк Пампео томонидан таҳдид қилинган газ лойиҳасининг немис молиявий инвесторлари, Wintershall ва Uniper немис компанияларига учун аниқ огоҳлантириш, деб талқин этади.
Германиянинг ушбу иккита компанияси Норд Стрим -2 газ лойиҳасини ижро этишда фаъол компаниялардан саналади.
Германия Ташқи ишлар вазири Хайко Маас Америка расмийларининг ушбу изҳоротига жиддий аксиламал кўрсатиб Европанинг энергетика бўйича сиёсати Вашингтонда эмас, балки Европада ижро этилади, деб айтди.
У шунингдек, биз ноқонуний санкцияларни ошкора рад этамиз, деб қўшимча қилди.
Россия ва Европа консорциуми Европага газ экспортини ошириш учун "Норд Стрим-2" лойиҳасини бошламоқда ва АҚШ уни тўхтатишга ҳаракат қилмоқда.