Толибон Афғонистоннинг "Майдони Вардак" вилоятидаги портлаш масъулиятини ўз зиммасига олди
(last modified Tue, 21 Jul 2020 05:02:37 GMT )
июл 21, 2020 10:02 Asia/Tashkent
  • Толибон Афғонистоннинг

Толибон гуруҳи Афғонистоннинг "Майдони Вардак" вилоятида содир этилган портлаш масъулиятини ўз зиммасига олди.

Эрон телерадиео компаниясининг Кобулдан берган хабарига кўра, Толибон гуруҳи душанба куни бир баёния нашр этиб, Афғонистондаги "Майдони Вардак" вилоятининг Сайидобод минтақасида бомба ўрнатилган машина портлашининг масъулиятини ўз зиммасига олди. 

Майдони Вардак вилоятида бомба ўрнатилган юк ташувчи автомобилнинг душанба куни аср пайтида портлаши натижасида 8 нафар афғон аскарлари ҳалок бўлди ва ва бошқа 9 киши эса ярадор бўлишди. 

Америка билан Толибон ўртасида келишилган тинчлик музокаралари га қарамай Афғонистоннинг тури минтақалари, жумладан Майдони Вардак охирги ойлар давомида террористик ҳужумлар ва терактларнинг шоҳидига айланмоқда. 

Афғонистонда террористик гуруҳларнинг фаолияти ва нотинчликларнинг кегайиши шундай бир шароитда юз бермоқдаким, Америка ва унинг иттифоқчилари 2001 йилдан бери ушбу мамлакатда тинчликни барқарор этиш ва терроризм билан қарши курашиш баҳонаси билан ҳузур топган.