АҚШ Хавфсизлик хизмати вакили Эроннинг кибер имкониятларини тан олди
(last modified Tue, 21 Jul 2020 07:11:24 GMT )
июл 21, 2020 12:11 Asia/Tashkent
  • АҚШ Хавфсизлик хизмати вакили Эроннинг кибер имкониятларини тан олди

АҚШ киберхавфсизлик қомондонлиги раҳбари Эроннинг кибер имкониятлари ривожланаётганини тан олди ва хавотирланиш билдирди.

"Хабарнигорони жавон" агентлиги хабар беришича, душанба куни  АҚШ киберхавфсизлиги қомондони Пол Наказон Эрон кибер ҳужумининг тобора ривожланаётганини тан олиб, АҚШ Миллий Хавфсизлигига таҳдид солишидан хавотирланиш билдирди.

 Россия, Хитой, Шимолий Корея ва Эрон каби мамлакатларнинг кибер имкониятларига келсак, Наказон ушбу мамлакатларда кибер дастурлар ва тегишли имкониятлар ишлаб чиқарилганлигини таъкидлади.

АҚШ киберхавфсизлик қомондонлиги бўлими  раиси ҳозирги шароитда ушбу бўлимнинг энг муҳим вазифаси 2020 йил ноябр ойида АҚШ-да бўлиб ўтадиган президентлик сайловини таъминлашдан иборат эканини таъкидлади.

 Олдинроқ янгиликлар манбалари МРБ Эронга қарши яширин киберҳужумлар учун ўз кучини оширгани ҳақида хабар берган эди.

АҚШ расмийсининг иддаоси бутун дунёда АҚШ жосуслик агентликларига боғлиқ хакерлар  томонидан турли бузғинчиликлар амалга оширилгани ҳақида хабарлар тарқалгани билан тўғри келади. 

Ёрлиқ