Лавров Сурияда Эроннинг ҳузур топиши ҳақидаги Болтоннинг иддаосига жавоб қайтарди
(last modified Wed, 22 Jul 2020 07:41:49 GMT )
июл 22, 2020 12:41 Asia/Tashkent
  • Лавров Сурияда Эроннинг ҳузур топиши ҳақидаги Болтоннинг иддаосига жавоб қайтарди

Россия Ташқи ишлар вазири Сурияда Эроннинг ҳузур топиши ҳақида Москванинг нуқтаи назари бўйича Американинг собиқ миллий хавфсизлик маслаҳатчисининг иддаосига жавоб қайтарди.

Рашша Тудей ахборот агентлигининг хабарига кўра, Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров сешанба куни Эрон Ташқи ишлар вазири Муўаммаджавод Зариф билан ўтказилган қўшма матбуот анжуманида АҚШ-нинг миллий хавфсизлик бўйича собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг иддаосига қарши жавобан "мен собиқ Америка расмийсининг ушбу гаплари Россия президенти Владимир Путинга таалуқли бирон бир далили йўқ деб ўйлайман ва бундай баёнотлар унга тегишли эмас", деб  эълон қилди.

 Болтон "Ҳодиса юз берган хона, Оқ Уй хотиралари" номли китобида Путиннинг таъкидлашича Россия Эроннинг Суриядаги иштирокига муҳтож эмас, деб иддао қилди.

 Лавров Россия Сурия можаросини ҳал қилиш учун Эрон ва Туркия билан яқиндан иш олиб бораётганини таъкидлади. 

Россия Ташқи ишлар вазири ушбу матбуот анжуманида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо бўлиши учун барча шарт-шароитлар мавжудлигини эслатиб ўтди.

Лавров Россия Эроннинг Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо бўлиш тўғрисидаги истагини бошиданоқ қўллаб-қувватлаганини қўшимча қилди.

Ёрлиқ