Майк Пампео Эронга қарши позициясини давом эттирмоқда
Америка Ташқи ишлар вазири Эронга қарши ўз позицияларини давом эттириб Эрон қуроллари санкцияларини узайтириш учун Вашингтоннинг сайъ-ҳараатлари давом этиши ҳақида хабар берди.
Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарига кўра, Америка Ташқи ишлар вазири Майк Пампео сешанба куни ўзининг британиялик ҳамкасби Доменик Рааб билан ўтказилган матбуот анжуманида Вашингтон Эрон қурол-яроқлари санкциялари бекор қилинишига ижозат бермайди, деб айтди.
Пампео бу матбуот анжуманида Хитойдан қурқитиш билан шуғулланиб, Хитой коммунистик партияси ошкора таҳдид саналади, деб иддао қилди.
БМТ Хавфсизлик Кенгашининг резолюциясига биноан, октябр ойида Эронга қарши қурол-яроқлар эмбаргосининг муддати тугаши арафасида, АҚШ Баржом ядровий келишувидан чиқишига қарамай уни амалга ошириш жараёнига таъсир етказиши мумкинлигини кўрсатишга ҳаракат қилмоқда.
Россия ва Хитой бир неча маротаба Эрон қурол-яроқлари санкциясининг муддатини узайтириш билан ўз мухолифатларини таъкидлади.