Пелоси коронавирусни "Трамп вируси" деб атади
(last modified Wed, 22 Jul 2020 09:46:32 GMT )
июл 22, 2020 14:46 Asia/Tashkent
  • Пелоси коронавирусни

Америка Вакиллар палатасининг раиси коронавирусни "Трамп вируси" деб атади ва яна бир бор коронавирусга қарши курашишда Трампнинг олиб борган сайъ-ҳаракати танқид қилди.

Эрон талерадио компанияси тарқатган хабарига кўра, Америка Вакиллар палатасининг раиси Нэнси Пелоси СНН телеканали билан қилган сўҳбатида, охирги пайтда Америка президентининг қилган суханронликларини инобатга олган ҳолда, менича у коронавирус ҳазил эмаслиги ва ниқобдан фойдаланиш ҳақида қилган хатоларини тан олган,- деб эълон қилди. 

Пелоси вируснинг бундай кенг тарқалиши Трампнинг масъулиятсизлиги ва пассия амал қилиши сабабли янада ёмонлашди, аслида бу вирус Трампнинг вирусидир,-деб айтди.

Пелоси СНН канали билан қилган сўҳбатида, агар Трамп ойлар олдин келинг, митинг ўтказгандан кўра, ниқобни қўллаймиз ва ижтимоий масофани риоят этамиз деганида, бугунги кунда кўплаб фуқаролар унга эргашардилар,-деб айтди. 

Пелоси ушбу баёнотини сешанба куни эрталаб Тамп Оқ Уйда қилган нутқида, ниқоблардан фойдаланишни  ҳимоя қилди ва америкаликларни вирус билан қарши курашишда қўлларни ювиш ва ижтимоий масофани сақлашга чақирганига аксиламал кўрсатиш учун изҳор этди. 

Жонс Хопкинс университетининг берган охирги маълумотларига кўра, ўтан 24 соат ичида крнавирусдан яна 35 нафарнинг вафот этгани билан Америкада коронавирус қурбонларининг сони 141 минг 992 нафарга етган.