Трамп Америка намойишчиларини бостириш учун федерал полициядан фойдаланди
(last modified Thu, 23 Jul 2020 12:09:44 GMT )
июл 23, 2020 17:09 Asia/Tashkent
  • Трамп Америка намойишчиларини бостириш учун федерал полициядан фойдаланди

Америка президенти бу мамлакатнинг бир нечта шаҳарлари, жумладан Чикагодаги эътирозчиларни бостириш учун федера полиция кучларини жўнатганидан хабар берди.

Меҳр янгиликлар агентлигининг хабар беришича АҚШ президенти Дональд Трамп қаршиликларга қарамай федерал полиция кучларини "зўравон жиноятлар"-га қарши курашиш учун бир нечта шаҳарларда, жумладан Чикаго шаҳрига юборишни мақсад қилганини эълон қилди. Ушбу эълон Трампнинг Америка намойишчиларини бостириш тўғрисидаги қарори  кенг кўламли қаршиликка дуч келди.

Чикаго мери Лори Лайтфут Трампга ёзган хатида Трампни федерал полицияни шаҳарга юборишга ва фуқароларни яширинча ушлаб туришга  уринаётгани ҳақида огоҳлантирди.

Ирқчилик ва ҳақоратли сўзлар билан Трамп зўравонлик нуқтаи назаридан Чикагони Афғонистон билан таққослаган ва федерал полицияни шаҳарга юборишини талаб қилган Трамп маъмурияти яқинда Аригон штатининг Портленд шаҳрига америкалик намойишчиларни бостириш учун бир қатор федерал кучларни юборди. 

 2020 йил 25 майдан бошлаб АҚШ-нинг турли шаҳарлари ушбу мамлакатда полициянинг ирқчи хатти-ҳаракатларига норозилик билдирган одамлар намойишлари саҳнасига айланди.