БМТ ирқчиликка қарши намойишларда полиция зўравонлиги давом этаётгани ҳақида огоҳлантирди
(last modified Sat, 25 Jul 2020 06:44:07 GMT )
июл 25, 2020 11:44 Asia/Tashkent
  • БМТ ирқчиликка қарши намойишларда полиция зўравонлиги давом этаётгани ҳақида огоҳлантирди

БМТ ирқчиликка қарши эътироз қилган намойишчиларни АҚШ хавфсизлик кучлари ва полиция ходимлари томонидан зўравонликларини тўхтатишга чақирди.

Ройтерз ахборот агентлиги хабарига кўра, жума куни Швецариянинг Женева шаҳрида  БМТ-нинг гуманитар масалалрни мувофиқлаштириш бюроси матбуот котиби Лиз Трусселл АҚШ-да тинч намойишчиларни ҳибсга олингани ҳақидаги хабарлар хавотирланарли эканнини айтди.

Лиз Трусселл АҚШ-даги ирқчиликка қарши норозилик намойишлари пайтида ҳибсга олинганларга нисбатан  қонун қўлламаслигини айтди ва бу ўзбошимчалик билан ҳибсга олишлар бошқа инсон ҳуқуқлари бўзилишига олиб келиши мумкинлигини таъкидлади. 

 Пайшанба куни АҚШ Адлия вазирлиги шаҳар ҳокими Тед Вайлер кўз ёши оққузувчи газ билан нишонга олингани  тартибсизликларидан кейин Портлендаги намойишчиларга қарши федерал агентлигининг зўравон ҳаракатларини текширишини эълон қилди.

 Президент Дональд Трампнинг топшириғига биноан норозилик намойишлари  бостириш учун Портленга юборилган федерал хавфсизлик кучлари Тед Уилерга кўздан ёш оққузувчи газ билан ҳужум қилишди.

Американинг турли шаҳарлари, жумладан Портлен шаҳари ўтган 25 май ойидан бошлаб  Америка полициясининг ирқпарастлик хатти-ҳаракатларига халқнинг эътироз қилиши саҳнасига айланди.