июл 26, 2020 14:12 Asia/Tashkent
  • Қулоқ ожизлиги-коронавируснинг янги кашф этилган белгиси

Жонс Хопкинс университети олимлари сўнгги тадқиқотларида қулоқ ожизлиги коронавирус аломатларидан бири эканлигини аниқладилар.

Коронавирус пайдо бўлганидан бери турли аломатларни кўрсатди, уларнинг энг кенг тарқалгани иситма , ютал, танадаги оғриқлар, таъм ва ҳиднинг юқолиши бўлиб, уларнинг ҳар бири тулиқ даволанишгача давом этади. Энди ушбу соҳадаги олимларнинг сўнгги тадқиқотларида бу вируснинг янги белгиси топилди.

Жонс Хопкинс университети тадқиқотчилари вирус нафақат бурун ва томоққа, балки бош суякнинг мастоид суякларига ҳам юқиши мумкинлигини исботладилар.

Уларнинг ишларида коронавирусдан вафот этган 80 ёшли аёл ва 60 ёшли икки эркак устидан тадқиқот олиб боришди. Тадқиқотда улар чап ва унг ўрта қулоқларида вирус борлигини аниқладилар.

Намуна ҳажмини ўрганиш учун жуда оз бўлса ҳам, аммо топилмалар қулоқдаги муаммолар, жумладан эшитиш қобилиятини қўлдан бой бериш  коронавируснинг белгиси бўлиши мумкинлигини кўрсатмоқда.

 Университет тадқиқотчиларининг таъкидлашича, тирик беморларда мастоид суяги ва ўрта қўлоқни вирус блакировка қилиши мумкин.

 

Ёрлиқ