"Эрон ва Хитой ўртасидаги кенг ҳамкорликлари" дастури АҚШ кучсизлигини маълум этди
Германияда босиладиган газеталардан бири " Эрон ва Хитой ўртасидаги кенг қамровли ҳамкорликлар" дастури АҚШ давлатини яккаланиб қолгани ва кучсизлигини ошкор этди деб ёзди.
Германиянинг " Ҳандлез баллан" гаетаси шунингдек Эрон ва Хитой каби мамлакатларга қарши АҚШнинг санкция қўллаш сиёсатлари Оқ уйни яккаланиб қолишига сабаб бўлган деб қўшимча қилди.
Халқаро масалалар экспертлари АҚШ президенти Дональд Трамп сиёсатлари туфайли Эрон ва Хитой ўрасидаги ҳамкорликлари тобора мустаҳкамланиб бораётганини таъкидлашмоқда.
Кўп таҳлилчилар, ҳатто Ғарб давлатлари экспертлари айниқса АҚШ давлати экспертлари, Эрон ва Хитойга қарши Трампнинг душманона сиёсатларини икки мамлакат ҳамкорликларини шаклланиши ва кучайтиришига сабаб бўлганини баён этишмоқда.
Эрон ва Хитой ўртасидаги 25 йиллик кенг -ҳамкорликлар дастури мудатлардан бери эътиборларни ўзига тортган.
Хитой билан 25 йиллик ҳамкорлик дастури узоқ муддатли сармоя киритиш ҳамда турли соҳалар хусусан иқтисодий тармоқларида стратегиясини кучайтириш йўналишида тузилган Эроннинг муҳим ташаббусларидан биридир.