Россия хавфсизлик кенгаши котиби: АҚШ давлати ИШИДни пайдо бўлишига сабабчидир
(last modified Thu, 06 Aug 2020 11:41:03 GMT )
август 06, 2020 16:41 Asia/Tashkent
  • Россия хавфсизлик кенгаши котиби: АҚШ давлати ИШИДни пайдо бўлишига сабабчидир

Россия хавфсизлик кенгаши котиби АҚШнинг Ғарбий Осиёдаги бузғунчи сиёсати ИШИД террорчилик гуруҳининг пайдо бўлишига олиб келди деб айтди.

Россия давлат телевиденяси телеканалига кўра, бугун Николай Патрушев, АҚШ Ироққа бостириб кирганидан кейин  ИШИД террорчилик гуруҳи пайдо бўлганини таъкидлаб, АҚШ ва унинг Ғарбий Осиёдаги иттифоқчилари томонидан бошқарилаётган хаос ва бетартиблик сиёсати минтақадаги араб мамлакатларида диний муноқашалар ва можаролар ҳамда уларнинг милилй туйғларининг таҳқирланишига олиб келди деб қўшимча қилди.

Ғарб оммавий ахборот воситаларида чоп этилган ҳужжатлар АҚШнинг турли давлатларини  Сурия ва Ироқдаги террорчилардан ўз мақсадларига эриша олиш ҳамда бу мамлакатлар дақлатларининг заифлаштириш мақсадида абзал сифатида фойдланганидан далол бермоқда.

ОАВ манбаларига асосан, АҚШ ўтган йилларда, айниқса Ироқнинг Мусил ва турли минтақаларини ишғол этилганидан бери  хуфёна равишда бу террорчи гуруҳга кўмаклашган ва унга қурол- яроқ етказиб берган.