Афғонистон Мудофаа вазирлиги АҚШ қўшинларини қисқартириши қарорига муносабат билдирди
(last modified Mon, 10 Aug 2020 07:54:57 GMT )
август 10, 2020 12:54 Asia/Tashkent
  • Афғонистон Мудофаа вазирлиги АҚШ қўшинларини қисқартириши қарорига муносабат билдирди

Афғонистон Мудфаа вазирлиги АҚШни бу мамлакатдаги ўз қўшинларини қисқартириш лойиҳасига билдирган муносабатида афғонистонлик ҳарбийлар ўз мамлакатини мудофаа қилиш ва терроризмга қарши кураш потенсиалига эгалар деб изоҳлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, кеча Афғонистон армияси қўшма штаби қўмондони Ёсин Зиё, Афғонистондаги АҚШ қўшинлари сонини қисқартириш лойиҳасига тўхталиб,  АҚШ қўшинларини камйтирилиши бизни хавотирга солмайди чунки  афғонистонлик ҳарбийлар террорчиларга қарши кураш қудратига эгалар дея таъкидлади.

Яқинда АҚШ мудофаа вазири Марк Эспер  келаси уч ой ичида Афғонистондаги АҚШ қўшишларини 5 мингагча камайтирилишин эълон қилганди.

2020 йил 29 февралида Қатарнинг Доха шаҳрида имзоланган АҚШ-Толибон тинчлик келишувига биноан, Трамп давлати мамлакат қўшинлари ва хорижий давлатлар ҳарбийлари  бу келишувнинг 14 ойидан сўнг,   аста -секин  Афғонистондан олиб чиқиши кутилмоқда.

Афғонистон давлати эса ушбу келишувни имзоланишида бирор рол ўйнамаган ҳолда  Толибон гуруҳининг 5 минг асирларини озод қилишга ваъда берган.

АҚШнинг Афғонистонга ҳужумларни бошлаганидан бери /2001 йил/, бу мамлакатда гиёҳванд моддалар контрабандаси, нотинчликлар ошиб борган шунингдек бу орада босқинчилар томонидан мусулмонларнинг муқаддас маконларига нисбатан таҳқирлар ҳам ошиб борган.