АҚШ Польшада ҳарбийлари сонини оширмоқчи
Вашингтон ва Варшава ўртасида имзоланган янги ҳарбий келишувга кўра, АҚШ давлати Польшада ўз қўшинларини юбориб Ервопада ҳарбий иштирокини кучайтиради.
Келишув шанба куни Варшавада АҚШ давлат котиби Майк Помпео ва унинг польшалик ҳамкасби Яжик Жапотович ўртасида имзоланди.
Вашингтонда ўтган йили Польша президенти Анжи Дуда ва ва АҚШ президенти Дональд Трамп Польшада АҚШ ҳарбий иштироки ҳақида хабар қилишганди. Бундан олдин Польша мудофаа вазири ҳам Вашингтон ва Варшава ҳарбий ҳамкорлик тўғрисида сиёсий келишувга эришган бу эса АҚШнинг 1000 нафар аскарларини Ервопанинг ушбу мамлакатида жойлаштиришига йўл очади дея эълон этгади.
АҚШ ТИВ- ҳам Германияни тарк этган АҚШнинг 11 минг 900 нафар аскарларидан бир гуруҳи Италия, Польша ва Болтиқ бўйидаги бошқа мамлакталарга сафарбар этилади деган баёнотидан сўнг Вашингон ва Варшава ўртасида бу келишув маълум этилди.
Олдинроқ Трамп Германиядаги АҚШ ҳарбийлари сонини қисқартиришга дастур берганди.
У шунингдек илгари Германия давлати НАТО харажатларини қоплаш учун етарлича маблағ ажратмаганидан шикоят қилганди.