Лукашенко Белорусда қайта сайлов ўтказиш учун ўз шартларини айтди
(last modified Tue, 18 Aug 2020 06:53:31 GMT )
август 18, 2020 11:53 Asia/Tashkent
  • Лукашенко Белорусда қайта сайлов ўтказиш учун ўз  шартларини айтди

Мухолифатнинг президентлик сайловларини яна ўтказиш ҳақидаги таклифини рад этган Лукашенко, мамлакатда сайловларни қайта ўтказишлиги учун ўз шартларини маълум этди.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, кеча Белорус президенти Александр Лукашенко  Белорус-24 телеканалига берган интервьюсида, янги конституцияси қабул қилинганидан кейин президент сайловларни ўтказиш мумкинлигини истисно қилмади. 

Унинг сўзларига кўра янги конституция лойиҳаси устида иш олиб борилмоқда.

Лукашенко баъзи ваколатларан воз кечишга тайёрлигини, аммо бу ҳааркат босим ва кўча намойишлар орқали бўлмаслиги кераклигини айтди.

Белорус президенти ўз сўзларида президентлик сайловдаги овозларни қайта санаб чиқишини таклиф қилганини қўшимча қилди.

Белорус президентлик сайловларининг дастлабки натижаларига асосан Лукашенко 80 фойиз овозларни касб этиши билан қайта бу мамлакат президенти бўлди.

Белорусда ўтказилган президентлик сайловларни якунлангани билан бу мамлакатда кенг- қамровли эътирозли намойишлар бошланди. Сайлов натижаларига қарши чиққан эътирозчилар ва полиция кучлари ўртасида юз берган тўқнашувда ҳозиргача 2 киши ҳалок бўлиб ўнлаб нафар жароҳатланган ва минглаб шахслар ҳам қўлга олинган.