Халқаро Атом энергияси агентлиги Бош директори Теҳронга ташриф буюриши кутилмоқда
Халқаро Атом энергияси агентлиги Бош директори Твиттер саҳифасидаги мурожаатида, эронлик расмийлар билан учраши мулоқот қилиш мақсадида теҳронга сафар қилишни назарга тутрганлигини маълум этди.
МАГАТЕ Бош директори Рафаэль Гроси Твиттер саҳифасидаги баёнотида, душанба куни Эрон ва Халқаро Атом Агентлик ўртасида ҳал этилмаган муаммолар хусусида музокаралар ўтказиш учун Теҳронга келишувини ёзди
Гроси ушбу твитида, тўғридан -тўғри самарали ва ҳамкорликка асосланган музокаралар каналини яратиши ва бу мавзуни ўта зарурий эканлигини таъкидлади.
Мазкур твит Эроннинг Венадаги Халқаро ташкилотлардаги вакили Козим Ғарибободийнинг хабаридан кейин тарқатилган.
Ғарлибободий, бугун Твитер, саҳифасида Рафаэль Гросининг Теҳронга сафари Эрон ва Халқаро Атом энергияси агентлиги ўртасидаги муносабатлар ва ҳамкорликларнинг давом эттириши доирасида амалга оширилади деб ёзди.
Халқаро ташкилотлардаги Эроннинг вакили шунингдек, Эрон давлатини МАГАТЕнинг асосий шерикларидан бўлганига тўхталиб, Агенлик бош директорининг Теҳронга ташрифи иккитомонлама ҳамкорликларни янада ривожланишига замин яратишига умид билдирди.