Россия Белоруссия тартибсизликларда бошқа давлатларни аралашишини танқид қилди
Россия президентлик саройи наттоғи Белорусдаги тартибсизликларда хорижий мамлакатларнинг аралашишини қатиқ танқид қилди.
Спутник сайтининг хабар қилишича, Кремль саройи наттоғи Дмитрий Песков ўз сўзларида, яна бир бор таъкидлайман, Белорус ички ишларида тўғридан -тўғри ва билвосита аралашув аломатлари бизни хавотирга солмоқда деб айтди.
Россияни ушбу расмийси шунингдек, биз ҳаммага Белорус давлатига ушбу инқироздан ўзи чиқишига рухсат беришларини тавсия этамиз деб айтди.
Кремль вакили шунингдек, Россия Белорус мухолифати билан бирор алоқа каналига эга бўлмаганини қўшимча қилди.
9 август Белорус президентлик сайловларининг дастлабки натижаларига асосан Лукашенко 80 фойиз овозларни касб этиши билан қайта бу мамлакат президенти бўлди.
Белорусда ўтказилган президентлик сайловларни якунлангани билан бу мамлакатда кенг- қамровли эътирозли намойишлар бошланди. Сайлов натижаларига қарши чиққан эътирозчилар ва полиция кучлари ўртасида юз берган тўқнашувда ҳозиргача 2 киши ҳалок бўлиб ўнлаб нафар жароҳатланган ва минглаб шахслар ҳам қўлга олинган.