Ашраф Ғани Толибонлар зўравонликларига эътироз билдирди
Афғонистон презиенти Толибон гуруҳини зўравонликда айблаб, бу гуруҳ мамлакатдаги барча тинчлик имкониятларга халақит етказаётганини таъкидлади.
Ово ахборот агентлигинг хабар қилишича, Муҳаммад Ашраф Ғани Толибонлар гуруҳининг Балх туманидаги давлат хавфсизлик кучларига уюштирган кечанги ҳужумларини қоралаб, Толибон гуруҳи уруш ва зўравонликни давом эттириши билан мамлакатда тинчлик имкоинятлари йўлига жиддий тўсиқлар яратмоқда дея изоҳлади.
Афғонистон президенти Толибон гуруҳи Қатарнинг Доха шаҳрида имзоланган келишувга қарши равишда терактлар уюштиришни оширган деб қўшимча қилди.
Ашраф Ғани ўз сўзларида Толибон гуруҳи уруш, ва афғонистонликларни ўлдиришни тезлик билан тўхтатиб, оташкеимни қабул қилиб, Кобул давлати билан тўғридан -тўғри музокараларни бошлаши шарт ва зарур деб аниқлик киритди.
Эслатиб ўтамиз Афғонистон шимолидаги Балх туманида Толибон гуруҳи томонидан бомба қўйилган автомашинани портлашида 11 киши ҳалок бўлганди.