АҚШ Хитойга қарши туриш учун ядровий кучларини модернизация қилмоқда
АҚШ мудофаа вазири Хитой ядровий омборларига қарши кураш мақсадида мамлакат ядровий потенсиалини янада ошириш ва янгилашни тасдиқлади.
ИРНА тарқатган хабарга кўра, АҚШ мудофаа вазири Марк Эспер Твиттер саҳифасида, Хитой ядровий арсенал ҳажмини камида икки баравар оширишга ҳаракат қилган вазиятда, АҚШ ядровий кучларни модернизация қилиш ва тайёрликни сақлаши зарур деб ёзди.
Ушбу баёнотлар АҚШ ўрта масофага мўлжалланган битимдан чиққани ҳамда Россия билан 2021 йилда тугайдиган " Янги старт" шартномасини узайтириш бўйича музокаралар олиб бораётгани шароитини эълон этилган.
Россияни аввалги шартномаларни бузанликда ва Хитойни ядро арсеналини кенгайтиршга уринишда айблаб келаётган АҚШ, Хитойни ядро қуролни назорат қилишга қаратилган, Вашингтон, Москва ва Пекин иштирокидаги янги уч томонлама битим бўйича музокараларга киришга чақирмоқда.
Россия ва Хитой АҚШнинг янги уч томонлама келишувни талаб қилишга рози бўлишмади.