Нигерия шимолидаги Ошуро азодорларидан 3 нафари шаҳид бўлди
(last modified Sun, 30 Aug 2020 08:37:31 GMT )
август 30, 2020 13:37 Asia/Tashkent
  • Нигерия шимолидаги Ошуро азодорларидан 3 нафари шаҳид бўлди

Нигерия хавфсизлик кучлари ҳужумида бу мамлакат шимолидаги Кодуно шаҳрида Ҳусейний Ошуро азо маросимида қатаншаётган мусулмонлардан 3 нафари шаҳид бўлди.

Ал-олам телеканалининг хабар қилишича, Нигерия хавфсизлик  кучларининг ҳужумларида 3 нафар азодорларнинг шаҳид бўлиши ва ўнлаб нафарни жароҳатланганига қарамай Ҳусейний Ошуро маросими иштирокчилари аза маросимларини ўтказишди.

Нигрия давлати томонидан жорий этилган барча чеклов билан бир пайтда бу мамлакатнинг Кодуно, Сукота ва Зория минтақалари азодорлари гуруҳлари хиёбонларга чиқиб, Ошуро куни маросимланини ўтказишди.

Эслатиб ўтамиз, Нигерия мусулмонлари Тосуо ва Ошуро азо кунларида тули маросимларни барпо этдилар.

Ҳусейний азодорлари шунингдек сиоинстик режим билан муносабтларини нормаллаштирилишига қарши чиқишди.

Азодорлар касалхоналарга бориб қон топширишди /донорлик/ ва Нигерия давлатини  мамлакатги исломий ҳаракат раҳбари Шайх Закзокийни озод қилишга даъват этдилар.

Сўнгги кунларда Нигерия хавфсизлик кучлари томонидан Ҳусейний Ошуро  масалаларида қатнашаётанларга нисбатан зўровонлик ва босимларини янада кучайган.

 

Ёрлиқ