Белорус хиёбонларида ўнлаб намойишчилар қўлга олинди
(last modified Mon, 31 Aug 2020 08:20:36 GMT )
август 31, 2020 13:20 Asia/Tashkent
  • Белорус хиёбонларида ўнлаб намойишчилар қўлга олинди

Белоруссия Хавфсизлик кучлари Минскда ўтказилган кўча -намойишлар пайтида камида 140 намойишчини қўлга олишди.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, кеча эътирозчилар ўтган ҳафталар каби,  Александр Лукашенконинг 80 фойиз овоз олиши билан ғолиб чиққан мамлакат президенлик сайловлари натижаларига норозилик билдириб,  кўча хиёбонларга чиққанида бу нажижаларни сохтакорлик дея атадилар.

9 август куни Белоруссияда бўлиб ўтган президентлик сайловлари ва президент Лукашенконинг қайта сайланганини эълон этилгани ортидан турли шаҳарларда жумладан пойтахт Минск шаҳрида мухолифат раҳбари Светлана Тихановскаянинг талабига биноан норозиилк тўлқини авж олди.

Эътирозлар жараёнида ҳозиргача 3 киши ҳалок  бўлган.