Белоруссияда ҳукуматга қарши намойишларда ўнлаб нафар қўлга олинди
(last modified Sun, 06 Sep 2020 06:25:14 GMT )
сентябр 06, 2020 11:25 Asia/Tashkent
  • Белоруссияда ҳукуматга қарши намойишларда ўнлаб нафар қўлга олинди

Белоруссия пойтахти Минск шаҳри полицияси ҳукуматга қарши намойишларда жараёнларда ўнлаб эътирозчиларни қўлга олинганини хабар қилди.

Ройтерз ахборот агентлигинг хабар қилишича, Минск полицияси шунингдек шанба куни Александр Лукашенконинг президенти этиб қайта сайланишига қарши чиққан талабалардан бир гуруҳи қўлга олинганини қўшимча қилди.

Хабарга биноан, оппозициянинг оқ ва қизил байроқларини қўлга олган талабалар Минск шаҳрининг бир нечта минтақаларида кенг -қамровли митинг ўтказишди,  шунингдек минглаб эътирозчи аёллар ҳам  Лукашенкони истеъфога чиқишини талаб этдилар.

9-август куни бўлиб ўтган, Белоруссия президентлик сайловларининг олтинчи раундидан ва амалдаги президент  Лукашенконинг қайта сайловда ғалаба қозонганини эълон этилганидан сўнг, опозиция раҳбари Светлана Тихановская тарафдорлари  мамлакат кўчаларига чиқиб сайловлар натижаларига қарши кенг -қамровли норозилик намойишлар ўтказишмоқда.