Мянма ҳарбийлари илк марта Роҳинжа мусулмонлари қирғинини тан олди
(last modified Wed, 09 Sep 2020 09:42:18 GMT )
сентябр 09, 2020 14:42 Asia/Tashkent
  • Мянма ҳарбийлари илк марта Роҳинжа мусулмонлари қирғинини тан олди

Мянм армиясининг икки аскари Роҳинжа мусулмонлаоини ўлдирилгани, қатл этилгани, оммавий равишда кўмилгани, улар яшайдиган қишлоқларида жиноят изларини тозалаганлиги, ҳамда аёлларни зўрланганини эътироф этдилар.

"Арабий 21" сайтининг хабар қилишича, Мянма ҳарбийлардан бири  Muon Vinton  видеомурожаатида, 2017 йил август ойида  уларга кўрган  ва овозларини эшитганида ҳар бир Роҳинжа мусулмонларини отиш буюрилганлигини тан олди.

Сешанба куни Нью-йорк таймс томонидан эълон қилинган яна бир видеода  Vinton 30 нафар Роҳинжа мусулмонларини  оммавий қирғин  қилишда ва уларни ҳарбий база яқинида дафн этилишида қатнашганини ҳам таъкидлаган.

Мянманинг бошқа бир ҳарбийси  Chjao Ningtun  ҳам Роҳинжа мусулмонларига қарши турли жиноятларни содир этганини тан олиб, у ва унинг армиядаги дўстлари шунга ўхшаш буйруқ олишганини таъкидлади. Бу ҳарбийнинг айтишича уларга болаларни ҳам қарилани ҳам ўлдиришга дастур  берилган экан.

Мянманинг ушу икки ҳарибйси биринчи маротаба Халқаро прокурорлар оллида Роҳинжа мусулмонларига қарши содир этилган жиняотларини айтиб беришди.

Август ойида Мянмадан қочиб кетан ҳарбийлар  куни кеча Роҳижндаги озчилик мусулмонларга қарши Мянма армиясининг  содир этган жиноятларини фош этиб бериши учун Голланидянинг Гаага шаҳрига ўтказилди.